Деярли беш йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон-Словакия сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси бўлиб ўтд
Январ 16, 2025. 16:42 • 47 сония
• 1011
ТОШКЕНТ, 16 январь. /"Дунё" АА/. 14 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Словакия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг 5-давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, Словакия делегациясига ташқи ва Европа ишлари вазирлиги давлат котиби Марек Эшток ва Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов бошчилик қилди.
Музокара давомида Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни турли соҳаларда янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Асосий эътибор савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалар, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди.
Томонлар олий ва юқори даражадаги икки томонлама сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этдилар. Шунингдек, халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Турли даражадаги ташрифлар алмашинувини биргаликда ташкил этиш ва икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини 2026 йилда Братиславада ўтказишга келишиб олдилар.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди