Ўзбекистон ва Дания кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Ноябрь 19, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 54
Ўзбекистон ва Дания кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Дания кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Дания кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Дания кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

КОПЕНГАГЕН, 19 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Даниядаги элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Раҳматулла Нуримбетов Копенгаген шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб, икки томонлома ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен билан учрашувда у ўзининг 2–3 октябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган, икки томонлама муносабатлар тарихидаги илк ташрифи якунларига юқори баҳо берди. Мазкур ташриф ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор яратгани таъкидланди. Томонлар эришилган келишувларни, аввало, инвестициявий, тармоқ ва технологик шериклик соҳаларида тезроқ амалий босқичга ўтказиш муҳимлигини қайд этдилар.

Дания парламенти (Фолькетинг) раисининг ўринбосари Карстен Хённе билан эса парламентлараро мулоқотни, жумладан, “Марказий Осиё – Шимолий мамлакатлар” форматида ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ва парламент делегациялари алмашинуви бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек ўқинг

Музокараларда иқтисодий кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди. Дания саноат конфедерациясида (DI) вице-директор Йенс Хольст-Нильсен билан Дания компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларда иштирок этиш истиқболлари, шунингдек, агросаноат мажмуаси, “яшил” энергетика, сув хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида Дания технологияларини мамлакатимизнинг инвестициявий салоҳияти билан уйғунлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди. Конфедерациянинг “DI International Recruitment” бўлинмаси билан Дания корхоналари учун ўзбекистонлик ўрта бўғин мутахассисларини ташкилий тарзда жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. “Travel to Farm” компанияси билан эса Ўзбекистон аграр олий ўқув юртлари талабалари ва битирувчиларининг Дания фермер хўжаликларида амалиёт ўташи бўйича пилот лойиҳани биргаликда ўрганишга келишиб олинди.

Дания Таълим вазирлигининг Ўрта касб-ҳунар таълими маркази департаменти раҳбари Кристиан Вестергор Слот билан малакаларни тан олиш, дуал таълим бўйича Дания тажрибасини жорий этиш, педагоглар малакасини ошириш ва Ўзбекистон техник коллежларида пилот таълим дастурларини ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди. Миллий музейда бўлиб ўтган учрашувда эса маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, Данияда Ўзбекистон меросига бағишланган тадбирларни ташкил этиш ҳамда музейлар ва креатив индустриялар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш