Logo

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Ҳиндистоннинг "Vivekananda International Foundation" таҳлилий маркази эксперти билан учрашди

Октябрь 28, 2024. 09:33 • 34 сония

92
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Ҳиндистоннинг "Vivekananda International Foundation" таҳлилий маркази эксперти билан учрашди

ТОШКЕНТ, 28 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Ҳиндистоннинг "Vivekananda International Foundation" таҳлилий маркази эксперти Сканд Ранжан Таял билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича мумкин бўлган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.


Ўзбекистон томонидан тинч сиёсий жараённи бошлашга кўмаклашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, Афғонистонда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.


Сканд Ранжан Таял Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашда Ўзбекистоннинг фаол иштирокини алоҳида таъкидлади.


"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш