Ўзбекистоннинг махсус вакили ва Польша Шарқ тадқиқотлари маркази директори Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Ноябрь 23, 2026. 17:30 • 52 сония
• 238
ТОШКЕНТ, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Польша Шарқ тадқиқотлари маркази директори Войцех Конончук билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида томонлар Афғонистондаги жорий вазият, Афғонистон йўналишида икки томонлама ҳамкорликнинг айрим масалаларини муҳокама қилди.
Войцех Конончук Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позицияни шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Учрашув конструктив руҳда ўтиб, Тошкент ва Варшава ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришдан икки томоннинг ўзаро манфаатдорлиги таъкидланди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси