Logo

Ўзбекистон Президентининг ва ЕИнинг махсус вакиллари афғон муаммосини тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласида БМТнинг етакчи ўрни муҳимлигини таъкидладилар

Декабрь 14, 2023. 09:14 • 42 сония

187
Ўзбекистон Президентининг ва ЕИнинг махсус вакиллари афғон муаммосини тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласида БМТнинг етакчи ўрни муҳимлигини таъкидладилар

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Томас Никлассон билан 12 декабрь куни видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, хусусан, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, жумладан, Афғонистондаги жорий вазият муҳокама қилинди.


Афғон муаммосини тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласида БМТнинг етакчи ўрни муҳимлиги таъкидланди.


Томонлар Афғонистоннинг янги ҳукуматига нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг яхлит ёндашувини ишлаб чиқмасдан туриб, ўткир ижтимоий-гуманитар инқирозни бартараф этиш, шунингдек, мамлакатда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ҳисса қўшиб бўлмаслигини қайд этдилар.


Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш