Тошкент ва Вашингтон Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор
Май 30, 2025. 17:37 • 33 сония
• 718
ТОШКЕНТ, 30 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев кеча АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бюросининг Афғонистон бўйича ёрдамчиси ўринбосари Мэри Бишопинг билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистон муаммолари бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик қайд этилди.
Шунингдек, томонлар халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди