Тошкентда Ўзбекистон-Ўмон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Сентябрь 06, 2025. 13:25 • 54 сония
• 368
ТОШКЕНТ, 6 сентябрь. /"Дунё" AA/. Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Ўмон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев ҳамда Ўмон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Шайх Халифа бин Али ал-Харисий раҳбарлик қилди.
Музокараларда Ўзбекистон–Ўмон муносабатларининг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Асосий эътибор иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш масалаларига қаратилди. Икки томон ташқи савдо ҳажмини ошириш ва уни диверсификация қилиш, шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан чоралар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, таълим, илмий-тадқиқот ва туризм соҳаларида шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Маслаҳатлашувлар якунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма ҳаракатлар режаси имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди