Ўзбекистон ва Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди ва яқин келажакда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олди
Май 01, 2024. 15:21 • 46 сония
• 241
ТОШКЕНТ, 1 май. /"Дунё" АА/. Кеча Ўзбекистон ва Бразилия ўртасида видеоконференцалоқа шаклида сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, сиёсий маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон-Бразилия муносабатлари кун тартиби юзасидан фикр алмашилди ва яқин келажакда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Учрашувда сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликнинг фойдаланилмаган салмоқли салоҳиятини рўёбга чиқариш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Бразилиянинг етакчи университетлари билан алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар кун тартибидан қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва кимё саноатида ҳамкорликни йўлга қўйиш, туризм соҳасида алоқаларни кенгайтириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалалари ҳам ўрин олди.
Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги дипломатик муносабатлар бундан 31 йил аввал – 1993 йил 30 апрелда ўрнатилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди