Ўзбекистон ва Руминия ўртасида консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳамда миграция соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
Ноябрь 27, 2026. 19:10 • 56 сония
• 379
ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бугун Руминия элчиси Даниель Кристиан Чобану билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳамда миграция соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан, Ўзбекистон фуқароларини Руминияда ишга жойлаштиришни ташкил этиш, ҳукуматлараро битим тузиш ва виза тартиб-таомилларини соддалаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Руминия рекрутинг компанияларини Ўзбекистонга жалб этиш ҳамда уларнинг республикадаги хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси