Ўзбекистон очлик ва камбағалликка қарши кураш бўйича Глобал альянсга қўшилди
Ноябрь 29, 2024. 21:27 • 48 сония
• 1949
ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатимиз Очлик ва камбағалликка қарши кураш бўйича глобал альянсга қўшилганини расман эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон Республикаси Очлик ва камбағалликка қарши кураш бўйича глобал альянсга расман қўшилди, — дейилади ТИВ сайтида эълон қилинган хабарда. — Бу Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни кучайтириш йўлидаги муҳим қадамдир. Бу тарихий қадам глобал озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ ортиб бораётган муаммолар ва Ўзбекистоннинг очлик, қашшоқлик ва тенгсизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этиш истагига жавобан амалга оширилди. Глобал альянсга аъзо бўлиш Ўзбекистонга тажриба алмашиш, халқаро инвестицияларни жалб этиш ҳамда ушбу долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича бошқа давлатлар ва ташкилотлар билан қўшма дастурларни амалга ошириш учун ноёб имкониятлар яратади".
Бугунги кунга қадар ушбу ҳужжатга 100 дан ортиқ давлат қўшилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди