Logo

Доҳада Ўзбекистон ва Қатар ташқи сиёсат идоралари сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

Февраль 17, 2026. 19:46 • 53 сония

119
Доҳада Ўзбекистон ва Қатар ташқи сиёсат идоралари сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /“Дунё” АА/. Кеча Доҳада Ўзбекистон ва Қатар Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларининг 4-раунди ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ хабарига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев ва Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий бошчилик қилди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Юқори даражадаги ташрифлар ва музокаралар натижасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши борасида фикр алмашишди.

Учрашув давомида ўзаро савдони ошириш, шартнома-ҳуқуқий базани кенгайтириш ва икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди. Саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш ва рақамли технологиялар соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан батафсил фикр алмашилди. Стратегик ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида кўп томонлама майдонларда мувофиқликни кучайтириш ва ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш