Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Қатар элчиси афғон йўналиши бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар
Февраль 06, 2026. 20:15 • 36 сония
• 54
ТОШКЕНТ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бугун Қатар элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, шунингдек Афғонистон бўйича савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Қатар томони 2025 йил ҳар йили декабрь ойида ўтказиладиган Доҳа форуми доирасида Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича алоҳида сессияни ташкил этишга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда афғон йўналиши бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга ўзаро тайёр эканликлари билдирилди.
“Дунё” АА мухбири
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
