Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Озарбайжон элчиси икки томонлама муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилган янги амалий таклифларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар
Февраль 02, 2026. 22:00 • 35 сония
• 103
ТОШКЕНТ, 2 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов бугун Озарбайжон элчиси Гусейн Гулиев билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида, 2025 йил якунлари бўйича қўшма ишлар натижалари сарҳисоб қилинди ҳамда жорий йилга мўлжалланган асосий тадбирлар кун тартиби юзасидан икки ва кўп томонлама форматларда фикр алмашинуви амалга оширилди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштиришга қаратилган янги амалий таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида яқин ишчи алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
