Ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосарлари тайинланди
Декабрь 29, 2023. 23:19 • 30 сония
• 688
ТОШКЕНТ, 29 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги янги тайинловлар маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги тегишли қарорларига мувофиқ:
– ташқи ишлар вазири ўринбосари Бахромжон Аълоев ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;
– Музаффарбек Мадраҳимов ва Раҳматулла Нуримбетов Ибрагимович ташқи ишлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.
Музаффарбек Мадраҳимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик департаментига, Раҳматулла Нуримбетов эса МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбарлик қилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди