ТИВда Словения билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Декабрь 01, 2024. 17:30 • 52 сония
• 211
ТОШКЕНТ, 2 декабрь. /"Дунё" АА/. Тошкентда Ўзбекистон-Словения сиёсий маслаҳатлашувларининг 3-давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Словения делегациясига Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги Давлат котиби Марко Штуцин бошчилик қилди.
Ўзбекистон билан Словения ўртасидаги ҳар томонлама, жумладан, халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама сиёсий мулоқотни, жумладан, юқори даражада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистоннинг Словенияда ва Словениянинг Ўзбекистонда дипломатик мавжудлигини мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини 2025 йилда Любляна шаҳрида ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, Шу йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словениянинг мамлакатимизга янги тайинланган элчиси Дарья Бавдаж Куретнинг (қароргоҳи Москва шаҳрида) ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган эди. Жорий йил октябрь ойи охирида эса Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапешт шаҳрида) Словения Ташқи ва Европа ишлари вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди