ТИВда Ўзбекистоннинг халқаро минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди

Октябрь 02, 2026. 10:30 • 51 сония

• 272
ТИВда Ўзбекистоннинг халқаро минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди
ТИВда Ўзбекистоннинг халқаро минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди
ТИВда Ўзбекистоннинг халқаро минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 2 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Мирвоҳид Азимов мамлакатимизнинг халқаро минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари юзасидан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда тегишли вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди. Кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Асосий эътибор сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, инвестициявий, илм-фан, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликка қаратилди. Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, илмий ва эксперт салоҳиятини кенг жалб этиш ҳамда аниқ ва амалий ташаббусларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

“Дунё” АА фотоси

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш