ТИВда Қатар Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби, Цивилизациялар альянси қўмитаси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Сентябрь 08, 2026. 16:30 • 50 сония
• 108
ТОШКЕНТ, 8 сентябрь. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Қатар Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби, Цивилизациялар альянси қўмитаси раиси Аҳмад бин Ҳасан ал-Ҳаммадий билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, қўшма тадбирларни амалга ошириш, ўзаро ташрифлар алмашиш ва халқаро анжуманларни ҳамкорликда ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни биргаликда кўришга келишиб олинди.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси