ТИВда Эрон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Июль 20, 2026. 14:30 • 38 сония

878
ТИВда Эрон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
“Дунё” АА олган сурат

ТОШКЕНТ, 20 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, яқин истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар, шунингдек, долзарб минтақавий масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш