Эроннинг янги элчиси Тошкентдаги вазифасини бажаришга киришди
Октябрь 20, 2023. 09:08 • 42 сония
• 193
ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Эрон элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Али Искандарийни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбекистонда Эроннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Али Искандарий жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. -Ўзбекистон-Эрон ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари олдидаги устувор вазифаларни муҳокама қилдик. Жаноб Элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз».
Муҳаммад Али Искандарий 2019 йилдан буён Эроннинг Тошкентдаги элчихонасини бошқариб келган Ҳамид Найрободий ўрнини эгаллади.
Янги элчи 50 ёшда. Тошкентга тайинланишидан олдин у Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Муҳаммад Али Искандарий илгари ТИВ марказий аппаратида қатор бўлинмаларни бошқарган, шунингдек, Эроннинг Қозоғистон ва Украинадаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили сифатида фаолият юритган.
«Дунё» АА олган сурат.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди