Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва Ҳиндистон элчиси икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ва «Марказий Осиё – Ҳиндистон» форматида вазирлар учрашувини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар

Октябрь 19, 2023. 09:03 • 38 сония

78
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва Ҳиндистон элчиси икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ва «Марказий Осиё – Ҳиндистон» форматида вазирлар учрашувини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. «Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев кеча Ҳиндистон элчиси Маниш Прабхат билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган қатор йўналишларда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.


Қўшма тадбирлар жадвали, хусусан, Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлислари ҳамда «Марказий Осиё – Ҳиндистон» форматида вазирлар учрашувини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.


Музокаралар кун тартибидан икки давлатнинг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги масалалари ҳам ўрин олди.


«Дунё» АА олган сурат.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш