Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва Исроил элчиси икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар
Октябрь 06, 2023. 11:38 • 2 дақ
• 2292
ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев кеча Исроил элчиси Зехавит Бен Хиллел билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатларини янада ривожлантиришнинг ҳолати ва устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали, хусусан, Ўзбекистон ва Исроил ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий жиҳатлар кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни Ўзбекистоннинг янги элчиси Жаҳонгир Аминов Исроилга ташриф буюрди. У 2020-2023 йилларда мамлакатимиз элчихонасини бошқарган Феруза Маҳмудова ўрнини эгаллади.
«Дунё» АА олган сурат.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси