Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Туркия элчиси билан учрашди
Июнь 21, 2024. 19:00 • 52 сония
• 1437
ТОШКЕНТ, 21 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар Ўзбекистон-Туркия кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ва Ўзбекистон Президентининг жорий йил 5-6 июнь кунлари Туркияга амалга оширган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижроси юзасидан фикр алмашдилар.
Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш, хусусан, Туркияга экспорт қилинадиган Ўзбекистон маҳсулотлари номенклатурасини кенгайтириш, шунингдек, минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Анвар Илёсов олган сурат ("Дунё" АА)
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси