Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги раҳбари билан учрашди

Февраль 23, 2024. 09:16 • 42 сония

1206
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги раҳбари билан учрашди

ТОШКЕНТ, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча мамлакатимизга ташриф буюрган Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) президенти Серкан Каялар билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва TIKA ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва Агентликнинг мамлакатимиздаги фаолиятини янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.


Учрашувда 1993-2023 йиллар давомида TIKA томонидан турли соҳаларда умумий қиймати 60 миллион долларга тенг 900 дан ортиқ лойиҳа ва дастурлар муваффақиятли амалга оширилганлиги қайд этилди. Жорий йилда яна 13 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.


Давлат органлари ходимларининг малакасини ошириш, имконияти чекланган болалар учун таълим тизимини такомиллаштириш ва тарихий обидаларни реконструкция қилишга қаратилган янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш