Римдан муносабат: Сўнгги йилларда Ўзбекистон қатор муҳим дипломатик ташаббусларни илгари сурмоқда

Ноябрь 08, 2026. 15:00 • 2 дақ

• 52
Римдан муносабат: Сўнгги йилларда Ўзбекистон қатор муҳим дипломатик ташаббусларни илгари сурмоқда

РИМ, 8 ноябрь. /“Дунё” АА/. Италиядаги “Sandro Teti Editore” нашриёт уйи раҳбари, сиёсатшунос Сандро Тети “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга амалий ташрифи ва ОҲИЧК саммитидаги иштироки юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Сўнгги йилларда Ўзбекистон қатор муҳим дипломатик ташаббуслар билан чиқиб, халқаро майдонда ўз мавқеи ва нуфузини мустаҳкамлади.

Президент Шавкат Мирзиёев дунёнинг етакчи давлатлари раҳбарлари билан муҳим музокаралар ўтказди. Бунга мисол қилиб Италия билан муносабатларни келтириш мумкин: Ўзбекистон Президентининг ушбу мамлакатга ташрифидан сўнг Бош вазир Жоржа Мелони ва Президент Сержо Маттарелла жавоб ташрифлари билан Тошкентга келди.

Октябрь ойида Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга амалий ташрифи бўлиб ўтди. Ташрифнинг биринчи куни Президент Илҳом Алиев билан икки томонлама саммитга бағишланди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни 2025–2026 йилларда ташкилотга раислик қилаётган Озарбайжонда бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК)нинг еттинчи саммитида иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Осиёнинг турли минтақалари ва Яқин Шарқдаги қуролли можаролардан чуқур хавотирда эканини билдирди. У ҳар қандай уруш ва келишмовчиликларни фақат тинч йўл билан – сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ асосида ва барча томонларнинг манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда ҳал этиш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.

Бундан ташқари, Президент технологияларнинг жадал ривожланиши ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ янги муаммоларга эътибор қаратди. У иқлим барқарорлиги бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббуси билан чиқди ва инсон салоҳиятини ривожлантириш форумини таъсис этишни таклиф қилди.

Ушбу платформада ёшлар ва аёллар учун янги имкониятлар яратиш, сифатли таълим олиш ҳамда рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

Якунда Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилда Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатининг йигирманчи саммитига мезбонлик қилиши ва 2030 йилгача ташкилотга раислик қилишини эслатди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш