Logo

Ўзбекистон ва Буюк Британия ТИВ раҳбарларининг ўринбосарлари икки томонлама муносабатларни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар

Январ 11, 2024. 14:51 • 40 сония

207
Ўзбекистон ва Буюк Британия ТИВ раҳбарларининг ўринбосарлари икки томонлама муносабатларни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 11 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Лео Докерти билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Буюк Британия мулоқотининг ҳолати ва истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар ҳамда бўлажак қўшма тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланаётгани, кун тартибидаги барча жабҳалар бўйича ўзаро манфаатли шериклик изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди. Иқтисодий дипломатия икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисмларидан бири сифатида қаралаётгани таъкидланди.

Икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг ўринбосарлари долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

«Дунё» АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш