Logo

Бугун Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Ўзбекистонга ташрифи бошланади

Январ 09, 2024. 20:13 • 41 сония

456
Бугун Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Ўзбекистонга ташрифи бошланади

ЛОНДОН, 10 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Лео Докерти билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Британия томонига Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашилдилар. Шунингдек, мулоқот чоғида Лео Докертининг жорий йил 10-11 январь кунлари Ўзбекистонга бўлиб ўтадиган ташрифининг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларни диверсификация қилиш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар кўриб чиқилган йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш