Ўзбекистон Президентининг "Марказий Осиё – Хитой" иккинчи саммитидаги нутқи Хитой ОАВ диққат марказида
Июнь 18, 2025. 20:19 • 2 дақ
• 101
ПЕКИН, 18 июнь. / "Дунё" AA/. Хитойнинг нуфузли "Китай" журналида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Хитой" иккинчи саммитидаги нутқига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, бугунги кунда турли йўналишлар бўйича вазирлар ва экспертларнинг учрашув ва йиғилишларига оид самарали механизмлар ишламоқда, кенг кўламли ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси шакллантирилмоқда.
"Таҳлиллар Марказий Осиё мамлакатларининг Хитой билан умумий савдо айланмаси ўсиб бораётганини кўрсатмоқда. Жорий йилда бу кўрсаткич деярли 100 миллиард долларга етади. Қўшма корхоналар ва лойиҳалар сони эса 10 мингдан ошади. Бизнингча, бир томондан, ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик маконига айланган Марказий Осиёнинг ўзидаги чуқур трансформация жараёнлари, бошқа томондан, Хитой раҳбариятининг қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва "Белбоғ ва йўл" глобал концепциясини илгари суришга қатъий содиқлиги ушбу форматдаги ҳамкорликнинг ривожланишига имкон бермоқда", – дея Ўзбекистон Президенти нутқидан иқтибос келтирилади мақолада.
Таъкидланишича, савдо алоқаларини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон "Рақамли белбоғ ва йўл" доирасида "Рақамли Ипак йўли" кўптомонлама савдо платформасини ташкил этиш тарафдоримиз.
Шунингдек, нашрда ёзилишича, Тошкентда минтақавий саноат стандартлаштириш ва сертификатлаш марказини ташкил этиш долзарб ҳисобланади, у регламентлар ва стандартларни яқинлаштириш, экспорт маҳсулотларини Хитой талабларига мувофиқ сертификатлаш масалалари билан шуғулланади.
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишининг бошланиши Евроосиё маконида транспорт ва транзит коммуникацияларининг янги тизимининг муҳим элементи эканлиги ҳам алоҳида қайд этилган.
"Минтақада илғор Хитой тажрибасини кенг жорий этиш "яшил" кун тартиби ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги хатарларни камайтириш ва чора-тадбирлар самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имконини беради, деб хулоса қилади",– деб ёзган муаллиф ўз хулосасида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди