"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ноябрь 25, 2025. 17:18 • 40 сония
• 59
МАДРИД, 25 ноябрь. /"Дунё" АА/. Испаниянинг нуфузли "Europa Press" нашрида "Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида инновациялар ва барқарор ривожланишга кўмаклашиш бўйича келишув имзолади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси раҳбарияти томонидан имзоланган меморандумга кўра, тадқиқот ва технологик ривожланиш, деҳқончиликда зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ушбу ҳужжатнинг асосий йўналиши сифатида баҳоланган.
Шунингдек, меморандумда икки давлат аграр секторининг рақобатбардошлиги ва барқарорлигини ошириш, ихтисослашган муассаса ва жамоалар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда энг яхши техник амалиётларни ҳаётга жорий этиш ишлари ҳам белгиланган.
Материалда хулоса қилинишича, ушбу меморандум фермерлар, чорвадорлар ва бутун аграр секторга фойда келтирадиган узоқ муддатли ҳамкорлик учун дастурий восита бўлиб хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди
Украина ОАВ: Ўзбекистонда хусусий клиникаларни қўллаб-қувватлаш ривожлантирилади