Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқи Россиянинг етакчи ОАВ томонидан кенг ёритилмоқда
Сентябрь 24, 2025. 19:01 • 2 дақ
• 55
МОСКВА, 24 сентябрь./ "Дунё" АА/. Россия оммавий ахборот воситалари, жумладан, "РИА Новости", "ТАСС", "Прайм", "Спутник" каби етакчи ахборот агентликлари, машҳур "Gazeta.ru" электрон нашри Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқини кенг ёритди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, "РИА Новости" АА тарқатган мақолада таъкидлашича, Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши янада самарали курашиш мақсадида БМТ Хавфсизлик кенгаши таркибини ўзгартириш ва кенгайтириш тарафдори экани билдирди
"Ўзбекистон раҳбари Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида асосий нутқ сўзлади", – деб ёзди "Спутник" АА.
Ўзбекистон Президенти жорий йиғилиш тез ўзгариб бораётган ва мураккаб глобал шароитда ўтаётгани, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолияти ва келажагига янгича нуқтаи назар ва ёндашувни талаб қилишини таъкидлади.
"Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг ушбу шароитда мураккаб ва долзарб глобал муаммоларга муроса ечимига эришишнинг асосий платформаси сифатида қолиши борасидаги саъй-ҳаракатларини қайд этди", – дейилган ахборот агентлиги мақоласида.
"Прайм" АА ёзганидек, Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида Афғонистон орқали халқаро транспорт ва энергетика йўлакларини ривожлантириш бўйича резолюция қабул қилишни таклиф қилди
"Глобал ва минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланиш ҳақида гапирганда, албатта Афғонистон тўғрисида тўхталмаслик мумкин эмас. Биз Афғонистонда катта иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширмоқчимиз. Ушбу мамлакат орқали халқаро транспорт ва энергетика коридорларини ривожлантириш бўйича Ташкилотимизнинг алоҳида резолюциясини қабул қилишни таклиф этамиз", – дея Ўзбекистон Президентининг сўзларини иқтибос келтирилган мақолада.
Россиянинг "Gazeta.ru" ижтимоий-сиёсий нашри эса Тошкент БМТ Хавфсизлик Кенгаши фаолиятини ўзгартириш ва кенгайтиришни ҳамда ташкилотни мураккаб ва долзарб глобал муаммолар бўйича муросавий ечимларга эришиш учун асосий платформа сифатида сақлаб қолишни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди