Ўзбекистон Президентининг тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқи Афғонистон ОАВ диққат марказида
Июнь 13, 2025. 10:05 • 55 сония
• 26
ТОШКЕНТ, 13 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқи Афғонистон ОАВ томонидан кенг ёритилмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, ушбу қўшни давлатнинг "Afghanistan milliy TV", "Ishonch TV" ва "Tolo news" телеканаллари Ўзбекистон раҳбарининг мазкур форумнинг ялпи мажлисидаги нутқига бағишланган туркум материаллар эълон қилинди.
Уларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқида Афғонистон муваққат ҳукумати билан конструктив мулоқот зарурлигини таъкидлаб ўтди.
"Глобал кун тартибидаги яна бир масала – бу қўшни Афғонистоннинг тинч ва барқарор ривожланишига кўмаклашишдан иборат. Бу давлатнинг амалдаги ҳукумати билан халқаро майдонда конструктив мулоқот олиб бориш, унинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ҳар қачонгидан ҳам муҳим", – дея давлатимиз раҳбарининг нутқидан иқтибос келтирилган манбаларда.
Мақолада афғонистонлик сиёсий таҳлилчи Юсуф Амин Зозий қўйидаги фикрлари келтирилган: "Ўзбекистон биз билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиб, афғон халқининг дўсти бўлиши ҳамда жаҳон ва халқаро миқёсда бизни манфаатларни илгари суриши мумкин".
Нашрларда АҚШнинг Афғонистон бўйича собиқ вакили Залмай Ҳалилзод Ўзбекистоннинг қўшни Афғонистон билан иқтисодий ва савдо алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолагани урғуланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди