Logo

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатлари Ўмон ОАВ нигоҳида

Октябрь 24, 2025. 10:31 • 50 сония

58
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатлари Ўмон ОАВ нигоҳида

МАСКАТ, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўмоннинг "Асдаа Оман" газетасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Муаллиф Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги Таҳлилий тадқиқотлар маркази директори, сиёсий фанлар доктори профессор Сайфиддин Жўраев давлатимиз раҳбарининг Брюсселга расмий ташрифи доирасида имзоланиши кутилаётган Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг (EPCA) аҳамиятини таҳлил қилган.

"Ушбу ҳужжат 2017 йилдан буён мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасидир. Битим Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан муносабатларида янги босқични бошлаб беради", – дейилган нашрда.

Қайд этилишича, EPCA ташқи сиёсат ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақавий барқарорлик, халқаро мулоқот ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, иқтисодий ва савдо алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг стратегик мавқеини мустаҳкамлаш, мамлакат иқтисодий салоҳияти ва фуқаролар фаровонлигини ошириш йўлида муҳим аҳамият касб этади.

"Умуман олганда, EPCA Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатларини янги, сифат жиҳатидан юқори даражага кўтариши кутилмоқда", – деб ёзган муаллиф ўз хулосасида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш