Ўзбекистонга ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ турист келмоқда
Октябрь 30, 2025. 18:35 • 46 сония
• 40
КИЕВ, 30 октябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллион зиёд хорижий сайёҳларни қабул қилмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" ААмухбири.

Украинанинг "Kyiv Diplomatic" "Open4business" ва "Fixygen" нашрлари Ўзбекистон Туризм қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига таяъниб ёзилишича, мазкур кўрсаткичлар мамлакат тарихида биринчи марта қайд этилмоқда.
Таъкидланишича, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонга жами 8,6 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,5 фоизга кўпдир. Умумий ҳисобда, мамлакатга 2024 йил якуни билан 10,06 миллион, 2023 йилда 6,62 миллион ва 2022 йилда 5,23 миллион сайёҳ ташриф буюрган.
Бундан ташқари, жорий йилда туризм хизматлари экспорти ҳам рекорд даражага етиб, 3,6 миллиард АҚШ долларидан ошди.
Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан, виза режимининг соддалаштирилиши, тадбиркорлик субъектларига яратилган имтиёзлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг хорижда фаол тарғиботи соҳанинг жадал ривожланишига хизмат қилаётгани урғуланган материалларда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди