Қирғизистон ОАВ: Маданий дипломатия Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим элементига айланди

Июнь 03, 2025. 12:18 • 2 дақ

88
Қирғизистон ОАВ: Маданий дипломатия Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим элементига айланди

БИШКЕК, 3 июнь. / "Дунё" АА/. Қирғизистоннинг "Аlliance-press.kg" ахборот-таҳлил агентлиги порталида "Янги Ўзбекистон маданий дипломатиясининг кучи нимада?" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда таъкидланишича, сўнгги йилларда маданий дипломатия кўплаб мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим элементига айланди. Амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида хорижий давлатлар билан икки томонлама алоқалар фаол кенгайиб бормоқда, халқаро ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар билан самимий ва ҳурматга асосланган муносабатлар йўлга қўйиляпти, биргаликда маънавий-маърифий ишлар тизимли асосда олиб борилмоқда.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон бой маданияти, тарихи, кўп асрлик анъаналари ва урф-одатларга эга. Ташқи сиёсатда ушбу салоҳиятдан фойдаланиш орқали мамлакатнинг ижобий имижини яратиш, жаҳон майдонидаги нуфузини ошириш, шунингдек ички ва ташқи сиёсий вазифаларини тезроқ ҳал қилиш мумкин.

Шунингдек ўқинг

"Шунинг учун ҳам мамлакат ташқи сиёсат юритишда ўзаро ҳурмат, қадриятлар, санъат ва анъаналар алмашинувига асосланган маданий дипломатиядан фаол фойдаланмоқда. Халқаро муносабатларни ўрганиш соҳасидаги мутахассислар маданий дипломатияни халқлар ўртасидаги узоқ муддатли алоқаларни шакллантирувчи ва мамлакатнинг дунёқарашига таъсир кўрсатувчи стратегик восита деб аташади", – дейилган материалда.

Мақола якунида "Маданий дипломатия тамойилларини илгари суриш мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва глобал барқарор ривожланиш учун муҳим аҳамият касб этиб, маданий меросни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, тажриба ва билим алмашиш, шунингдек, ижодий ривожланиш ва ўзаро тушуниш учун янги имкониятлар яратишга ёрдам беради", – деб ёзилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш