Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ давлат котиби ўринбосари билан учрашди
Июнь 02, 2026. 19:21 • 52 сония
• 16
ТОШКЕНТ, 2 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун АҚШ давлат котиби ўринбосари Сара Рожерс бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“АҚШ Давлат котибининг жамоатчилик дипломатияси бўйича ўринбосари Сара Роджерс хоним билан самимий ва мазмунли учрашув ўтказилди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг кўплаб йўналишлари, хусусан, таълим, маданият, ахборот ва жамоатчилик дипломатиясигача бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Ушбу ташриф стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва халқларимиз ўртасидаги ўзаро англашувни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонамиз”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




