"Al Harir" нашри: Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотининг иқтисодий кун тартибини фаол шакллантирмоқда
Октябрь 07, 2025. 17:38 • 2 дақ
• 24
АР-РИЁЗ, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "Al Harir" нашрида "Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги иқтисодий ташаббусларни амалга ошириш таҳлили" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо бўлган нисбатан қисқа муддат ичида кузатувчи давлатдан интеграция лойиҳаларининг асосий ташаббускорига айланди, – деб ёзган муаллиф мақола аввалида. – Мамлакат ташкилотнинг иқтисодий кун тартибини фаол шакллантирмоқда, савдо, сармоя, транспорт, рақамлаштириш ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ташаббусларни илгари сурмоқда". Бугун биз нафақат декларатив таклифлар, балки туркий давлатлар учун умумий иқтисодий маконни шакллантиришда Ўзбекистоннинг роли ортиб бораётганини тасдиқловчи уларни амалий амалга оширишнинг дастлабки натижалари ҳақида ҳам гапиришимиз мумкин.
Муаллифга таъкидига кўра, бўлиб ўтган ТДТ саммитлари Ўзбекистон томонидан эълон қилинган ташаббусларнинг катта қисми декларатив босқичдан амалий амалга ошириш босқичига ўтганини кўрсатди.
"Аввало, Туркий инвестиция жамғармасининг ишга туширилиши эътиборга лойиқ. Уни ташкил этиш тўғрисидаги қарор 2022 йилда Самарқандда қабул қилинган, 2023 йилда Анқарада қонуний равишда расмийлаштирилган ва 2024 йил бошидан кучга кирган. 2025 йилнинг февралида Озарбайжонда бўлиб ўтган ТДТ мамлакатлари бизнес-форумида Туркий инвестиция жамғармасининг устав капиталини 20 фоизга – 500 миллион доллардан 600 миллион долларга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди",– дейилган нашрда.
Нашрда қайд этилишича, бугунги кунда жамғарма қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни аллақачон бошлаб юборган, буни молиявий интеграциянинг катта ютуғи деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш таклифи муҳокамада қолмоқда ва умумий молиявий архитектурани шакллантиришнинг навбатдаги босқичи сифатида кўрилмоқда.
Яқинда бўлиб ўтган ТДТ саммитлари Ташкилот аллақачон тизимли иқтисодий интеграция учун асосга эга эканлигини кўрсатди. Ўзбекистоннинг Туркий инвестиция жамғармаси ва Тараққиёт банкини ташкил этиш, "яшил йўлаклар" ва рақамли савдо майдончаларини ишга тушириш, транспорт кенгашлари ва ҳар йили ўтказиладиган иқтисодий форумларни шакллантириш бўйича таклифлари изчил кучайтирилиши лозим бўлган йўналишни белгилаб берди. Кейинги қадамлар ушбу ташаббусларни институционаллаштиришга, уларни оддий декларацияга эмас, балки ҳақиқий фаолият механизмларига айлантиришга қаратилган бўлиши керак.
"Барқарор ривожланиш, "яшил" иқтисодиёт лойиҳалари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шундай қилиб, сўнгги йиллар тажрибаси шуни кўрсатадики, Ўзбекистон ТДТ доирасида иқтисодий интеграциянинг ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Бироқ, кейинги босқичнинг асосий вазифаси бу ташаббусларни барқарор институтларга айлантиришдир", – дейилади "Al Harir" мақоласи хулосасида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди