Logo

«Аммон Неwс»: Ўзбекистонда меҳнат миграцияси давлат сиёсатида инсон қадрини юксалтириш ғояси билан узвий боғланган

Октябрь 26, 2025. 15:43 • 2 дақ

47
«Аммон Неwс»: Ўзбекистонда меҳнат миграцияси давлат сиёсатида инсон қадрини юксалтириш ғояси билан узвий боғланган

АММОН, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Иорданиянинг «Аммон Неwс» электрон нашрида «Таълим ва малака орқали глобал имконият: Ўзбекистоннинг янги меҳнат миграцияси йўналиши» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда таъкидланганидек, меҳнат миграциясида янги босқич – бу малака ва касбий тайёргарликни халқаро стандартларга мослаштиришдир. Ўзбекистонда фаолият юритаётган ўқув марказларида фуқаролар хорижий тиллар, касбий сертификатлар ва меҳнат ҳуқуқлари бўйича тайёргарликдан ўтмоқда.

Ўзбекистонда Германиянинг «СБҲ WэСТ ГмбҲ», Япониянинг «Проуд Партнерс» ва Кореянинг «Hyundai Ҳеавй Индустриэс» компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган дастурлар фуқароларга халқаро сертификатлар олиш ва ривожланган давлатларда қонуний иш фаолиятини бошлаш имконини бермоқда.

«Бундай моделлар Финляндиянинг таълим тизимига яқин: бу мамлакатда касбий малака ва узлуксиз таълим инсон капиталини ривожлантириш сиёсатининг асосини ташкил этади. Ўзбекистон ҳам шундай тажрибаларни ўрганиш ва қўллаш орқали ишчи кучини халқаро стандартлар асосида тайёрлашни мақсад қилган. Ўзбекистон бугунги кунда Германия, Япония, Италия, Туркия, Саудия Арабистони, Полша ва Швеция каби давлатлар билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу келишувлар доирасида малакали мутахассислар, талабалар ва касбий таълим олувчи ёшлар учун янги имкониятлар яратилмоқда», – дейилган мақолада.

Финляндия билан ҳамкорлик эса, хусусан, таълим ва касбий малака соҳаларида катта истиқболга эга. Бу мамлакатнинг узлуксиз таълим, инновация ва ишчи кучини рақамли иқтисодиётга тайёрлашдаги тажрибаси Ўзбекистон учун ҳам жуда қимматли.

Мақола хулосасида ёзилганидек, «Ўзбекистонда меҳнат миграцияси давлат сиёсатида инсон қадрини юксалтириш ғояси билан узвий боғланган. Бу фақат иқтисодий омил эмас, балки ҳар бир фуқаронинг муносиб меҳнат, барқарор даромад ва шахсий ривож йўлига эга бўлишини таъминловчи тизимдир».

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш