"Asdaa Oman" газетаси: Ўзбекистон мисолида Марказий Осиёнинг изчил ривожланаётганини кўриш мумкин
Октябрь 20, 2025. 19:23 • 53 сония
• 40
МАСКАТ, 20 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўмоннинг оммабоп "Asdaa Oman" газетасида "Марказий Осиё: жадал ривожланаётган минтақа ва янги уфқлар" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда минтақа давлатларининг инфратузилма, саноат, энергетика ва технологиялар бўйича манфаатлари уйғунлиги, Каспийдан Тянь-Шань тоғларигача бўлган йўлаклар эса бўлажак Евроосиё саноат харитасининг асосига айланаётгани қайд этилган.
Таъкидланишича, минтақанинг асосий мамлакатларидан бири – Ўзбекистон мисолида Марказий Осиёнинг изчил ривожланаётганини кўриш мумкин. Савдо ва инвестициялар кенгаймоқда, келишилган стандартлар ва логистика инновациялари жорий этилмоқда. "Очиқ эшиклар" сиёсати барча қўшнилар билан мустаҳкам шартнома-ҳуқуқий базага таянади.
Ўмон босма нашри ёзганидек, Қозоғистон билан эркин савдо ва инвестицияларни ривожлантириш, Тожикистон билан Абадий дўстлик декларацияси (2022), Туркманистон билан транспорт ва темир йўл шартномалари, Қирғизистон билан 2030 йилгача бўлган стратегик дастур бозорларга шаффофлик имкониятини тақдим этди, ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсишини ва инвесторларнинг Ўзбекистонга бўлган ишончини мустаҳкамлади.
Мақола охирида ёзилишича, "Марказий Осиё "география"дан "иқтисодиёт"га ўтмоқда интеграциялашган қоидалар, транспорт йўлаклари, инвестициялар ўсиши ва ҳудудлараро ҳамкорлик форматлари минтақани янги куч марказига айлантирмоқда".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди