"Daily News Hungary": Ўзбекистоннинг Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш кунини белгилаш ташаббуси глобал барқарорликни мустаҳкамлаш учун муҳим ҳиссадир
Июнь 17, 2025. 16:32 • 2 дақ
• 63
БУДАПЕШТ, 17 июнь. /"Дунё" АА/. Венгриянинг "Daily News Hungary" онлайн нашрида "Фожиадан глобал сиёсатга: Ўзбекистоннинг Халқаро зилзилалар қурбонларини хотирлаш кунини белгилаш ташаббуси" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзгарувчан глобал хавфсизлик архитектураси шароитида табиий офатлар, айниқса зилзилалар билан боғлиқ хавфлар нафақат зарар кўрган минтақалар, балки бутун халқаро бошқарув тизими учун ҳам долзарб бўлиб бормоқда, – дейилган мақола муқаддимасида. – Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистоннинг яқинда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланган 29 апрель санасини Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни сифатида белгилаш ташаббуси глобал барқарорликни мустаҳкамлаш ва гуманитар бирдамликни ривожлантиришга ўз вақтида қўшилган ва стратегик жиҳатдан муҳим ҳиссадир".
Нашрда қайд этилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш кунин белгилаш таклифи илк бор 2023 йил март ойида Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида билдирилган эди. Бу ғоя якка ҳолда юзага келгани йўқ – бу мамлакатнинг халққа йўналтирилган дипломатияга, кўп қирралиликка, минтақавий ҳамкорликка ва глобал ижтимоий неъматларни яратишга урғу берилган узоқ муддатли ташқи сиёсат курсини акс эттиради, деб таъкидланган.
"29 апрель санасининг танланиши ҳам тарихий, ҳам стратегик аҳамиятга эга. 1966 йилнинг шу куни Тошкент зилзиласи рўй берган. Бу ҳалокатли воқеа пойтахт қиёфасини тубдан ўзгартириб, Ўзбекистон аҳолиси онгига чуқур сингиб кетди. Ушбу санани глобал хотира кунига айлантириш тарихий жароҳатлардан трансмиллий бирдамлик қуроли сифатида фойдаланиш имкониятини беради. Умумий хотира билим алмашиш, офатлар хавфини камайтириш соҳасидаги инновациялар ва эрта огоҳлантириш тизимларига сармоя киритиш манбаига айланади", – деб ёзган муаллиф.
Бундан ташқари, материалда ушбу ташаббус 2015-2030 йилларда табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай қоидаларига мос келади, бу эса унга тизимлилик бахш этади ва халқаро саъй-ҳаракатларнинг уйғунлигини мустаҳкамлаши қайд этилган.
Мазкур резолюциянинг БМТ Бош Ассамблеяси томонидан бир овоздан қабул қилингани алоҳида эътиборга лойиқдир. Бу Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган дипломатик капиталини ва кўп томонлама тузилмаларда меъёрий инновацияларни қўллаб-қувватлашни сафарбар этиш қобилиятини намойиш этади.
Ҳужжат аъзо давлатларни таълим соҳасидаги ташаббусларни амалга ошириш, тажриба алмашиш ва барча даражадаги институционал ҳамкорликни ривожлантиришга чақиради. Табиий офатлар қурбонлари хотираси ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳуқуқи халқаро ҳуқуқ ва дипломатия билан узвий равишда бирлаштирилгани айниқса муҳимдир.
Мақола хулосасида "Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни" ғоясини илгари суриш орқали Ўзбекистон шунчаки ўтмишни ёдга олгани йўқ. У ҳозирги замон билан стратегик алоқада бўлиб, янада инсонпарвар, барқарор ва бирдам дунё тартибини қуришга ҳисса қўшади", – деб ёзилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди