Logo

"El Mundo Financiero": Марказий Осиё – бу тайёр лойиҳалар ва ўсиб бораётган бозорлар синергияси

Октябрь 23, 2025. 07:12 • 54 сония

41
"El Mundo Financiero": Марказий Осиё – бу тайёр лойиҳалар ва ўсиб бораётган бозорлар синергияси

МАДРИД, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Испаниянинг "El Mundo Financiero" нашрида "Марказий Осиё янги уфуқлар ва жадал ривожланиш минтақаси" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Марказий Осиё – Евроосиёнинг энг динамик нуқталаридан бири бўлиб, минтақада давлатлараро алоқалар изчил суръатларда ривожланиб бормоқда. Саноат занжирлари шаклланмоқда, логистика ўзаро боғлиқлиги кучаймоқда ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун замонавий норматив база яратилмоқда", – дея урғуланган.

Савдо ва инвестициялар кенгаймоқда, келишилган стандартлар ва логистика инновациялари жорий этилмоқда. "Очиқ эшиклар" сиёсати барча қўшнилар билан мустаҳкам шартнома-ҳуқуқий базага таянади. Бу эса бозорларда шаффофлик муҳитини яратиб, савдо ўсишини ва инвесторлар ишончини кучайтиряпти.

"El Mundo Financiero" нашрининг ёзишича, Марказий Осиё – бу тайёр лойиҳалар ва ўсиб бораётган бозорлар синергиясидир. Бу ерда энергетика, саноат, транспорт, сертификатлаш, рақамли логистика ва бошқа кўплаб соҳаларда илғор малакали кадрларга талаб юқори.

Испан электрон нашри таъкидига кўра, "Марказий Осиё "география"дан "иқтисодиёт"га ўтмоқда. Интеграциялашган қоидалар, транспорт коридорлари, инвестициялар ўсиши ва минтақалараро ҳамкорлик форматлари Марказий Осиёни янги куч марказига айлантирмоқда. 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш