Logo

"Fakt" нашри: Ўзбекистонда афсонавий Буюк ипак йўли руҳини чинакамига ҳис қилиш мумкин

Октябрь 20, 2025. 09:19 • 2 дақ

35
"Fakt" нашри: Ўзбекистонда афсонавий Буюк ипак йўли руҳини чинакамига ҳис қилиш мумкин

ВАРШАВА, 19 октябрь. /"Дунё" АА/. Польшанинг оммабоп "Fakt" электрон нашрида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақола муаллифи Йоанна Ротайчакнинг ёзишича, Ўзбекистон ўзининг арзон нархлари, мазали таомлари, бетакрор маданияти, илиқ иқлими, ҳайратланарли диққатга сазовор жойлари билан сайёҳлар орасида тобора оммалашиб бормоқда.

"Илгари камдан-кам танланадиган йўналиш сўнгги йилларда сайёҳлар орасида машҳур манзилга айланиб бормоқда, – деб ёзган у. –Ўзбекистон хорижий сайёҳлар учун ҳақиқий топилма. Бу ерда бир литр ёқилғи 3,65 злотий, бир шиша Пепси 2,50 злотий, бир сих кабоб эса бор-йўғи 6 злотий туради. Хизмат кўрсатиш соҳалари нархи хамёнбоп. Масалан, сартарошхонада сочни турмаклаш 30 злотий бўлса, уни бўяш салкам 7,50 злотийга тенг. Сиз бозордан 50 злотийдан камроқ пулга кашмир светирини сотиб олишингиз мумкин. Шундан келиб қилиб чиқиб айтиш мумкинки, Ўзбекистонда кўпроқ поляклар дам олишни афзал кўраётгани ажабланарли эмас", – дейилади мақолада.

Муаллиф таъкидига кўра, Ўзбекистонга саёҳат қилиш учун энг қулай вақт баҳор ва куз фасллари ҳисобланади. Ушбу фаслларда об-ҳаво сайр қилиш ва экскурсиялар учун энг қулай. Баҳорда мамлакат яшилликка бурканади, бозорларда янги сабзавот ва мевалар чиқади, боғлардаги дарахтлар гуллайди. Куз фасли Ўзбекистонда ўрим-йиғим мавсуми ҳисобланади.

Саёҳатчи журналист Ўзбекистон тарихи ва бой маданий мероси ҳақидаги аниқ маълумотларни ўқувчилар эътиборига тақдим қилган. "Улуғвор Регистон майдони билан машҳур Самарқанд, ислом оламида муҳим ўрин эгаллаган Бухоро, қадимий деворлар билан ўралган шаҳар –Хива ҳеч бир сайёҳни бефарқ қолдирмайди. Айнан Ўзбекистонда афсонавий Буюк ипак йўли руҳини чинакамига ҳис қилишингиз мумкин", – деб ёзилган мақола охирида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш