"Hadarmawt": 2025 йил май ойида Ўзбекистонга 1,1 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди
Июнь 25, 2025. 16:36 • 2 дақ
• 76
САНА, 25 июнь. /"Дунё" АА/. Яманнинг нуфузли "Hadarmawt" электрон нашрида "Ўзбекистон "Eco Expo Central Asia 2025" кўргазмасида келажак экотуризмини тақдим этди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда 2025 йил 19-21 июнь кунлари Тошкентдаги "Central Asian Expo" кўргазма мажмуасида Марказий Осиёдаги энг йирик " Eco Expo Central Asia 2025" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтгани ҳақида сўз боради.
"Экологик технологияларга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш ва "яшил" иқтисодиётга бағишланган ушбу кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси мамлакатнинг экологик туризм соҳасидаги ютуқларини намойиш этди. Миллий анъаналар ва замонавий технологияларнинг уйғунлигига урғу берилган Ўзбекистон павильони кўргазма иштирокчиларида катта таассурот қолдирди",– деб ёзилган мақолада.
Шунингдек, нашрда хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётгани урғуланган. Маълум қилинганидек, биргина 2025 йил май ойининг ўзида мамлакатга 1,1 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Бу эса давлат томонидан туризмни очиқ, экологик ва инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг самарадорлигини тасдиқлайди.
"Eco Expo Central Asia 2025" кўргазмасида иштирок этиш Ўзбекистоннинг экологик йўналтирилган туризмни ривожлантириш бўйича минтақада етакчи ўринни эгаллашга интилишини ва ушбу соҳада фаол халқаро ҳамкорликка тайёрлигини бутун дунёга намойиш этиш имокниятини тақдим этди. Миллий стенд нафақат Ўзбекистоннинг барқарор туризмининг ташриф қоғози, балки конструктив мулоқот, тажриба алмашиш ва келажак учун самарали ечимларни ишлаб чиқиш майдонига айланди",– дея таъкидланган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди