"Kyiv Diplomatic" журнали: "Қовун сайли" фестивали Ўзбекистон агротуризмини ривожлантириш платформасига айланди
Август 24, 2025. 12:27 • 2 дақ
• 38
КИЕВ, 24 август. /"Дунё" АА/. Украинанинг "Kyiv Diplomatic" журналида Хивада бўлиб ўтган "Қовун сайли" фестивалига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда Хива шаҳрида мамлакатнинг турли ҳудудлари ва хориждан келган меҳмонларнинг асосий сайёҳлик масканларидан бирига айланган, шунингдек, маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларининг кенг эътиборини тортган кенг кўламли тадбир – "Қовун сайли" бўлиб ўтгани маълум қилинган.
Таъкидланганидек, тадбир ноёб масканлар – "Ичан-қалъа" тарихий мажмуаси ва "Арда Хива" замонавий сайёҳлик марказида ташкил этилди.
"Агар 2024 йилда фестивалга маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар билан бирга 500 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган бўлса, 2025 йилда меҳмонларнинг умумий сони 1 миллион кишидан ошди. Бу ҳайратланарли ўсиш фестивалнинг агротуризмни ривожлантириш ва Хоразм вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини мустаҳкамлаш платформаси сифатидаги аҳамиятини кўрсатди", – дейилган мақолада.
Фестиваль майдонида ташкил этилган 19 та стендда Хоразм вилояти туманлари, илғор фермер хўжаликлари ва бошқа иштирокчиларнинг маҳсулотлари, хусусан ўнлаб турдаги полиз маҳсулотлари ҳамда технология ва ютуқлари намойиш этилди. Меҳмонлар турли қовун навларини татиб кўриш, ишлаб чиқарувчилар билан мулоқот қилиш, Хоразмнинг деҳқончилик анъаналари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.
"Фестиваль якунларига кўра, учинчи ўринни 15 та ташкилот, иккинчи ўринни Янгибозор тумани ва "UzAuto Motors" акциядорлик жамияти, биринчи ўринни Хива шаҳри, анжуман Гран-присини эса Урганч шаҳри қўлга киритди", – деб ёзилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди