"London Post": Иқлим ўзгариши ва сув танқислиги шароитида Ўзбекистонда ноёб "Сувчилар мактаби" лойиҳаси жадал ривожланмоқда
Октябрь 04, 2025. 10:25 • 2 дақ
• 48
ЛОНДОН, 8 октябрь. /"Дунё" АА/. Британиянинг "London Post" ахборот порталида "Ўзбекистон сувни тежаш маданиятини қандай ривожлантирмоқда?" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда қайд этилишича, 2030 йилга қадар "Сувчилар мактаби"да қишлоқ хўжалиги сектори учун 60 мингдан ортиқ мутахассис тайёрланиши режалаштирилган.
"Иқлим ўзгариши ва сув танқислиги шароитида Ўзбекистонда ноёб "Сувчилар мактаби" лойиҳаси жадал ривожланмоқда. Унинг мақсади – фермерларни сувдан самарали фойдаланишга, замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этишга ва ҳосилдорликни оширишга ўргатишдан иборат", – деб ёзган муаллиф.
Нашрда таъкидланишича, мазкур ғоя Ўзбекистон Президенти томонидан 2023 йил 18 апрелда ўтказилган видеоконференциядан сўнг пайдо бўлди. Кўп ўтмай, ўша йилнинг 29 майида "Агробанк" кўмагида "Сувчилар мактаби" дастурининг биринчи босқичи ишга туширилди. Асосий вазифа – "бепул сув" ҳақидаги ўрнатилган тасаввурни ўзгартириш ва қишлоқ хўжалигида оқилона сувдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришдир. Бунинг учун маҳаллий ва хорижий мутахассислар жалб қилинмоқда, Туркия, Хитой ва Испания тажрибаси ўрганилмоқда.
"Бир йил ичида қарийб 13 минг фермер ўқув курсларида қатнашди, 4 мингга яқин хўжалик эса сув тежовчи технологияларни жорий қилди. Лойиҳага жами 234 нафар ўқитувчи ва мутахассис, шу жумладан, Туркия, Хитой ва Испаниядан келган мутахассислар қўшилди", – деб қайд этилган материалда.
Муаллиф ўз хулосасида, "Лойиҳа аллақачон ўз самарадорлигини исботлади. Минглаб фермерлар сув тежовчи технологияларни жорий этмоқда, ҳосилдорлик ўсиб бормоқда. Аммо энг муҳими – янги маданият шаклланмоқда. Сув қимматбаҳо ресурс эканлиги ва ҳар бир литр сувнинг қадри борлигини тушуниш пайдо бўлмоқда", – деб ёзган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди