"London Post": Оролбўйи минтақасини глобал иқлим технологиялари марказига айлантириш ташаббуси жаҳон миқёсида ҳам стратегик аҳамиятга эга
Октябрь 22, 2025. 18:27 • 2 дақ
• 24
ЛОНДОН, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Британиянинг нуфузли "London Post" нашрида "Орол денгизи минтақасини глобал иқлим технологиялари марказига айлантириш: "яшил" энергетика, сувни тежовчи инновациялар ва халқаро ҳамкорлик имкониятлари" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги иштироки нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун чуқур сиёсий ва тарихий аҳамият касб этди. Президентнинг етакчи халқаро ташкилотдаги нутқи мамлакатнинг ташаббускор ва масъулиятли давлат сифатидаги халқаро обрўсини ва нуфузини янада мустаҳкамлади.
"Ўзбекистоннинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожланиш ва инновациялар марказига айлантириш ташаббуси халқаро ҳамкорлар томонидан қўллаб-қувватланди. Ташриф давомида Орол денгизи муаммосининг БМТнинг нуфузли минбарида кўтарилиши глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда халқаро донорлар ва ташкилотларнинг эътиборини кучайтириш учун мустаҳкам сиёсий ва амалий асос бўлиб хизмат қилади", – дейилган манбада.
Орол денгизи фалокати бутун дунёда инсоният тарихидаги энг йирик экологик офатлардан бири сифатида тан олинган. Бир пайтлар дунёдаги тўртинчи йирик кўл бўлган Орол денгизи сўнгги ярим асрда деярли бутунлай қуриб қолди. Бу фожиали воқеа минтақавий иқлим, биохилма-хиллик, аҳоли саломатлиги ва иқтисодиётга жиддий зарба берди.
"London Post" мақоласи хулосасида ёзилганидек, "Оролбўйи минтақасини глобал иқлим технологиялари марказига айлантириш ташаббуси нафақат минтақавий, балки жаҳон миқёсида ҳам стратегик аҳамиятга эга. Унинг моҳияти экологик барқарорликни таъминлаш, сув ресурсларини сақлаш, чўлланиш жараёнларини юмшатиш ва биохилма-хилликни тиклашдан иборат".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди