Logo

"NHK Educational" телеканалининг "Buzz English" болалар дастурида Ўзбекистон ҳақида махсус кўрсатув эфирга узатилди

Октябрь 03, 2025. 15:37 • 33 сония

72
"NHK Educational" телеканалининг "Buzz English" болалар дастурида Ўзбекистон ҳақида махсус кўрсатув эфирга узатилди

ТОКИО, 3 октябрь. /"Дунё" АА/. Япониянинг "NHK Educational" телеканалининг "Buzz English" болалар дастури орқали Ўзбекистон ҳақида махсус кўрсатув эфирга узатилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кўрсатувда томошабинларга қадимий Қўқон шаҳри тарихи, қадимий ёдгорликлари ва бой маданий мероси ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ўзбек миллий ошхонаси, хусусан палов ва Самарқанд нонини пириш жараёни кўрсатилди ҳамда уларнинг маданий аҳамияти тўғриси таъкидланган.

Эфир сўнггида эса Токиода тайёрланган янги иссиқ ўзбек нони студияга олиб чиқилди ва телебошловчилар ўзбек нони ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

 Мазкур дастур япониялик болаларда Ўзбекистон ҳақида қизиқиш уйғотиб, халқимиз маданияти ва қадриятларини чуқурроқ англашга хизмат қилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш