Logo

"Orta Lectura": Ўзбекистон алоҳида стратегик мавқега эга мамлакат ва Марказий Осиёда етакчи давлатга айланиш учун улкан имкониятга эга

Октябрь 18, 2025. 11:56 • 2 дақ

49
"Orta Lectura": Ўзбекистон алоҳида стратегик мавқега эга мамлакат ва Марказий Осиёда етакчи давлатга айланиш учун улкан имкониятга эга

МАДРИД, 18 октябрь. /"Дунё" АА/. Испаниянинг "Orta Lectura" янгиликлар порталида Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва Марказий Осиёдаги ўрнига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон алоҳида стратегик мавқега эга мамлакат ва Марказий Осиёда етакчи давлатга айланиш учун улкан имкониятларга эга. Таъкидланишича, 30 миллиондан ортиқ аҳолига эга мамлакат кучли демографик базага ва минтақавий қарорлар қабул қилишда муҳим таъсир эга.

"Ўзбекистонда сўнгги йилларда иқтисодиётни либераллаштириш ва жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ўзгаришлар мамлакатни хорижий инвестициялар учун очди, ишбилармонлик муҳитини яхшилади, иқтисодий жадал ўсиш учун барқарор шароитлар яратди", дейилган нашрда.

Мақолада Ўзбекистоннинг бебаҳо маданий мероси, жумладан, нафақат дунё сайёҳларини ўзига жалб этаётган, балки мамлакатнинг халқаро нуфузини юксалтираётган қадимий Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига алоҳида эътибор қаратилган. Уларнинг тарихий ва маънавий аҳамияти маданиятлараро мулоқотни кучайтириб, Ўзбекистоннинг Шарқ ва Ғарб, ўтмиш ва келажак ўртасидаги кўприк ролини таъкидлайди.

Нашр хулосасида таъкидланишича, Ўзбекистоннинг географик жойлашуви, бой табиий ресурслари, сиёсий барқарорлиги ва стратегик қарашларини, Марказий Осиёда етакчилик ролига даъвогарлик қилиш имконини беради. Мустаҳкам иқтисодий пойдевор, ёш ва меҳнатга лаёқатли аҳоли, фаол ташқи сиёсатга эга бўлган Ўзбекистон минтақанинг асосий мамлакати мақомини мустаҳкамлаш йўлида ишонч билан одимламоқда"

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш