"Sahm News": Ўзбекистон 2028 йилда Халқаро астронавтика конгрессига мезбонлик қилади
Октябрь 15, 2025. 15:40 • 2 дақ
• 36
АР-РИЁЗ, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг нуфузли "Saham News" нашрида "Ўзбекистон 2028 йилда Халқаро астронавтика конгрессига мезбонлик қилади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Самарқанд 2028 йилги Халқаро астронавтика конгрессига мезбонлик қилади. Мазкур форум Марказий Осиёда биринчи марта ўтказилмоқда. Ушбу қарор Сиднейда бўлиб ўтган "IАС-2025" йиғилишида қабул қилинди. Унда Ўзбекистон Ҳиндистон ва Баҳрайн каби давлатларни ортда қолдирди", – деб ёзган муаллиф.
Мақолада қайд этилишича, Самарқанднинг танланиши алоҳида рамзий маънога эга. Салкам етти аср олдин Мирзо Улуғбек ташаббуси билан бу ерда дунёдаги энг йирик расадхоналардан бири қурилган ва у шаҳарни илм-фан ва билим марказига айлантирди.
"Эндиликда эса коинот соҳасидаги энг йирик глобал тадбир Самарқандга яна илмий пойтахт мақомини қайтармоқда. Мутахассислар бу қарорни Президент Шавкат Мирзиёевнинг илм-фан ва таълимни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларининг эътирофи, шунингдек, мамлакатнинг ўсиб бораётган халқаро нуфузининг тасдиғи деб аташмоқда", – дея урғуланган материалда.
Саудия ОАВ маълумотига кўра, конгрессда 10 мингдан ортиқ меҳмон иштирок этиши кутилмоқда ва унинг доирасида йирик кўргазма ташкил этилади.
"Тадбирни ўтказиш сезиларли иқтисодий самара келтириши кутилмоқда. Мисол учун, Австралия худди шундай форумни ўтказишдан 27 миллион доллардан ортиқ даромад олган. Шу билан бирга, унинг ёш авлодга таъсири янада муҳимроқ бўлади – мутахассислар ўзбекистонликларнинг космик фан ва инновацияларга қизиқиши кескин ошишини таъкидламоқда", – деб ёзилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди