"Sahm News": Туризм – Ўзбекистоннинг очиқ ва жадал ривожланаётган давлат сифатидаги нуфузини мустаҳкамлашнинг стратегик ресурсига айниб бормоқда
Октябрь 14, 2025. 09:11 • 2 дақ
• 20
АР-РИЁЗ, 13 октябрь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "Sahm News" электрон газетаси сайтида "Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорлик туризм учун янги уфқларни очади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон тобора йирик халқаро туризм йўналиши сифатида ўзини намоён қилмоқда, – дейилади мақола муқаддимасида. – Унинг бой маданий мероси ва ноёб табиий ландшафтлари уйғунлиги мамлакатни саёҳатчиларга Буюк ипак йўлининг ҳақиқий хазинаси сифатида очиб беради. Шуни инобатга олган ҳолда, ЮНЕСКО билан ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этади: обидалар ва ҳудудларни Жаҳон мероси объэкти сифатида эътироф этиш уларни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш, сайёҳларда қизиқиш уйғотиш ва Ўзбекистоннинг жаҳон туризм индустриясидаги ўрнини мустаҳкамлаш имконини беради".
Бугунги кунда мамлакатда жойлашган еттита объект ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, шу жумладан учта трансчегаравий. Уларнинг ҳар бири туристик маршрутларни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди, халқаро ташриф буюрувчилар оқимининг кўпайишига ҳисса қўшади ва бизнес, меҳмонхона сектори, хизмат кўрсатиш соҳаси ва транспорт инфратузилмаси учун янги имкониятлар очади.
"Ушбу объектларнинг ҳар бири нафақат сайёҳлик йўналишларининг асосини ташкил этади, балки Ўзбекистон брендини халқаро миқёсда танитишнинг муҳим воситасига айланади. Жаҳон мероси объэктларини тарғиб қилиш халқаро туроператорларда мамлакатимизга бўлган қизиқишни оширади, хорижий ташрифлар сонининг кўпайишига хизмат қилади, янги иш ўринлари яратиб, иқтисодиёт ривожига салмоқли ҳисса қўшмоқда", – дея қайд этилган.
Таъкидланганидек, Туризм нафақат хизмат кўрсатиш соҳаси, балки Ўзбекистоннинг очиқ, замонавий ва жадал ривожланаётган давлат сифатидаги нуфузини мустаҳкамлашнинг стратегик ресурсига айланиб бормоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди