Logo

"Sahm News": ЮНЕСКОнинг Самарқанд конференцияси маданиятлараро мулоқот соҳасида тажриба алмашиш учун кўприк вазифасини ўтайди

Октябрь 16, 2025. 16:34 • 2 дақ

42
"Sahm News": ЮНЕСКОнинг Самарқанд конференцияси маданиятлараро мулоқот соҳасида тажриба алмашиш учун кўприк вазифасини ўтайди

АР-РИЁЗ, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг оммабоп "Sahm News" нашрида "ЮНEСКО Бош конференциянинг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг жаҳон маданий-маърифий тараққиётига қўшган ҳиссасининг эътирофидир" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Самарқанднинг ушбу жаҳон миқёсидаги тадбирни ўтказиш жойи сифатида танланиши мамлакатнинг маданият, илм-фан, таълим коммуникация ва ахборот соҳаларидаги ютуқлари ҳамда бой тарихий ва маданий меросининг яққол эътирофи ҳамдир", – дея урғуланган мақола муқаддимасида.

  Нашрда Бош конференция арафасида Самарқанд шаҳрида ЮНEСКО ХIV Ёшлар форуми ҳамда ЮНEСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг ХII минтақалараро анжуманлари ўтказилиши маълум қилинган.

"Сўнгги йилларда Ўзбекистон-ЮНEСКО ҳамкорлиги ҳар томонлама ривожланмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ЮНEСКО Бош директори Одри Азулени бир неча бор қабул қилди. Хусусан, сўнгги учрашув Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 12 март куни Францияга амалга оширган давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди", – деб ёзилган мақолада.

Бундан ташқари, нашрда бугунги кунда ЮНEСКОнинг муҳим йўналишларидан бири бўлган Бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига Ўзбекистоннинг 2 та объекти киритилгани хабар қилинган. Булар – Чотқол давлат биосфера резервати ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати. 2022 йилда эса Ўзбекистон тарихда илк бор 2022-2026 йиллар учун ЮНEСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси аъзолигига сайланган.

"Sahm News" нашрида жойлаштиришган мақола сўнггида "Ўзбекистон ЮНEСКО Бош конференциянинг Самарқандда ўтказилиши орқали яна бир бор жаҳон маданияти ва илм-фанининг муҳим маркази сифатидаги ролини тасдиқлайди. Шунингдек, Самарқанд конференцияси маданиятлараро мулоқот соҳасида тажриба алмашиш ва илғор усулларни кенг қўллаш учун кўприк вазифасини ўтайди", – деб ёзилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш