Logo

BBC телеканали ижодий гуруҳи Орол денгизи тубида пайдо бўлган чўл ҳақида махсус фильм суратга олмоқда

Июнь 02, 2025. 14:37 • 43 сония

98
BBC телеканали ижодий гуруҳи Орол денгизи тубида пайдо бўлган чўл ҳақида махсус фильм суратга олмоқда

ТОШКЕНТ, 2 июнь. /"Дунё" АА/. BBC телеканалининг бутун дунё бўйлаб ёввойи табиат ҳақидаги кенг кўламли фильмлар устида иш олиб бораётган суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонга сўнги бир йил ичида учинчи марта келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ матбуот котиби telegram канали маълумотига кўра, мазкур гуруҳ ҳозирда Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида бўлиб, Орол денгизи тубидаги табиий муҳитда "Trapelus sanguinolentus" турига мансуб чўл агамаларининг ҳаётини кузатмоқда.

Фильмдан кўзланган мақсад денгиз қуриб қолганига қарамай, унинг ўрнида пойда бўлган чўл, у ерда турли хил ёввойи ҳайвонлар ҳаёт кечираётгани ҳақида ҳикоя қилишдир.

2024 ва 2025 йилларда BBC телеканалининг суратга олиш гуруҳи ижодий сафар билан Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида бўлди. Ижодий гуруҳ у ерда ёввойи табиатда йирик қушқўрғонлар ва мамлакатимизнинг биологик хилма-хилликни сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига бағишланган фильмни суратга олди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш